Туркманистонда миллий етакчининг ваколатлари белгиланди: Собиқ президент бир қатор қўшимча ҳуқуқларга эга бўлди

Туркманистоннинг собиқ президенти, республика парламенти юқори палатаси раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан бир кун аввал эълон қилинган миллий лидер ваколатларини белгиловчи конституциявий қонун якшанба куни “Нейтрал Туркманистон” газетасида чоп этилди".

Ҳужжатдан келиб чиқадики, умуммиллий етакчи давлат тузилиши, ички ва ташқи сиёсат ва хавфсизликнинг муҳим масалалари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари юзасидан мамлакат халқига мурожаат қилиш доимий ҳуқуқига эга. Шунингдек, у Туркманистон парламенти мажлисларида давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларни кўриб чиқишда, қонун ҳужжатларини муҳокама қилишда, сиёсий партиялар мажлислари ва қурултойларида сўзлаши мумкин. Туркман халқининг миллий етакчиси ва унинг оила аъзолари дахлсизлик ҳуқуқига эга. Бу унинг мулкига ва оила аъзоларининг мулкига ҳам тегишли.

Аввалроқ парламент юқори палатаси раиси Вакиллар палатасини тугатиб, қонун чиқарувчи ҳукуматни бир палатали парламент қилиб қайта ташкил этишни таклиф қилган эди. У ўз таклифини 11 январь куни парламент ҳар икки палатасининг қўшма йиғилишида билдирган. Шу билан бирга, у икки йил аввал ҳукумат тизимини модернизация қилиш доирасида парламент икки палатадан иборат Туркманистон Миллий генгешга айлантирилганини эслатди.

Шанба куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов конституцияга Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги бир палатали Халқ Кенгаши (Халқ Маслаҳати) тузиш тўғрисида ҳамда республиканинг собиқ президентини миллий лидер деб эълон қилиш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги қонунларни имзолаган.