ОИВга топширилган тестлар коронавирусга қарши вакцинадан сўнг ижобий чиқди

Австралиянинг COVID-19 га UQ-CSL v451 вакцинасини қабул қилганларда ОИВ натижалари ижобий чиқди. Ваҳоланки, эмлашдан олдин улар салбий таҳлил кўрсаткичига эга бўлган. Натижада тестлар тўхтатилди, дейилади Квинсленд университети (Австралия) ва CSL Limited биотехнология компаниясининг қўшма баёнотида. ТАСС унинг матни билан танишди.

Қайд этилишича, вакцина синовларининг бир нечта иштирокчиларида тестлар ёлғон мусбатни кўрсатган.

"Квинсленд университети ва CSL Limited биотехнология компанияси мамлакат ҳукумати билан маслаҳатлашиб, UQ-CSL v451 вакцинасининг 2 ва 3-босқич синовларини тўхтатишга қарор қилди. Препаратнинг таркибий қисмларидан бирига нисбатан иммунитет реакцияси ВИЧ тестининг ҳақиқий чиқишига халақит беради", дейилмоқда баёнотда.

Синовларнинг муваффақиятсиз якунланган биринчи босқичидан сўнг Австралия миллий хавфсизлик қўмитаси UQ-CSL v451 вакцинасини ҳукуматнинг пандемия стратегиясидан чиқаришга қарор қилди. Уни сотиб олишга мўлжалланган манбалар бошқа препаратларнинг қўшимча дозаларини сотиб олишга йўналтирилади.

Австралия бош вазири Скотт Моррисоннинг айтишича, Квинсленд университети ва CSL Limited биотехнология компанияси томонидан тузилган 51 миллион доза вакцинаси ишлаб чиқариш бўйича келишув бекор қилингандан сўнг инглиз-швед AstraZeneca ва Novavax компаниялари вакциналарини сотиб олиш ҳажми оширилади. Шунингдек, Австралия ҳукумати мамлакатга Pfizer-BioNTech вакцинасини етказиб беришни таъминлайди.

Бугунги кунда дунёда бир нечта COVID-19 вакциналари мавжуд. Жумладан, Россияда иккита вакцина рўйхатдан ўтказилди: «Спутник V» ва «ЭпиВакCорона». 5 декабрь куни Москва «Спутник V» билан коронавирусга қарши эмлашни бошлади. Pfizer-BioNTech Қўшма Штатларда коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказди ва навбатда Moderna вакцинаси.