Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган

Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда кириш имтиҳонларини ўтказиш тартибига аниқлик киритилди.

Давлат тест маркази директори Мажит Каримов:

- Ҳозирги вақтда турли ахборот манбаларида бу йил кириш имтиҳонлари онлайн шаклда ўтказилиши ва онлайн рўйхатдан ўтиш 10 кунга қисқартирилиши бўйича хабарлар тарқалди. Расман қайд этиш керакки, онлайн рўйхатдан ўтиш муддати белгиланганидек 20 июлгача давом этади.

Шунингдек, тест синовларини ҳар доимги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Демак, расман маълум қилиш мумкинки, давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган.