Самарқандда Президент мактабига кириш имтиҳонлари бошланди

Бугундан Президент мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари старт олди.

Самарқанд шаҳридаги Президент мактабига кириш имтиҳонлари бир сменада ташкил этилган бўлиб, 5 850 нафар 5-синф ўқувчилари иштирок этмоқда.

Имтиҳонлар жадвали:
25 июнь — Президент мактаблари;
26 июнь — Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар;
26–29 июн — ихтисослаштирилган мактаблар;
30 июнь — муҳандислик мактаблари.

Имтиҳонлар вилоятнинг турли ҳудудларидаги белгиланган тест синовлари масканларида юқори ташкилий даражада ўтказилмоқда.

Президент мактабларига саралаш босқичи 25 июнь, иккинчи босқич эса 17 июль куни бир сменада ўтказилади. Тизимдаги ижод, ихтисослаштирилган ва бошқа мактабларга 26 июн - 3 июль кунлари, спорт мактабларига амалий ва назарий имтиҳонлар 1-10 июль кунлари бўлиб ўтади.

Президент мактаблари имтиҳонлари Cambridge, ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳонлари эса Marshall Cavendish халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Барча имтиҳон жараёнларини test2026.uz платформаси орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.