Президент мактабларига талабгорнинг 4-синфда математика ва табиатшунослик фанларидан йиллик баҳолари "5" бўлиши лозим
- 28.04.2023 10:33
- 266
- Таълим

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йилига қабул юзасидан маълумот берди.
Унга кўра:
Президент мактабларига ҳар йили 2 та 5-синфга 24 нафар ўқувчи қабул қилинади.
Талабгорнинг ота-онаси жорий йилнинг июнь ойида Агентликнинг махсус портали (ariza.piima.uz) орқали электрон шаклда ҳужжатларни топширадилар.
Президент мактабига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади.
Кириш имтиҳони натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида имтиҳон топширилган кундан кейин 30 кун мобайнида эълон қилинади.
Президент мактабининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олади.
Кириш имтиҳонлари давлат ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикасида) тилларида ҳамда талабгорнинг танловига мувофиқ инглиз тилида ўтказилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сўзи ва иши бир сахий инсон
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Адаб илмида беназир инсон
- Бугун, 13:11
- Мутолаа
Спорт мактабларига қабул жараёнлари ўзгарди(ми?)
- Бугун, 13:07
- Спорт
Кексалар югуришда ёшларга ўрнак бўлди
- Бугун, 13:02
- Спорт