Самарқанддаги Президент мактабига 1-босқич имтиҳонлари бўлиб ўтди
- 29.07.2021 08:56
- 480
- Таълим
Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Президент мактабига қабул учун 26-28 июль кунлари тест синовлари бўлиб ўтди.
Биринчи босқич тест синовларида математика фанидан мантиқий фикрлаш бўйича 30 та савол берилди.
Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлимининг Zarnews.uz’га маълум қилишича, имтиҳонга қатнашиши белгиланган 13 329 нафар талабгордан 488 нафари тест синовларида қатнашмаган.
Биринчи босқичдан, яъни тест синовларидан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқич имтиҳонини топширади. Иккинчи босқич имтиҳони инглиз тилидан бўлиб, август ойининг иккинчи чорагида ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда ота-оналарга хабар берилади.
Эслатиб ўтамиз: Президент мактабига имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган 5-синфдан 10-синфгача бўлган ўқувчилардан 144 нафари ўқишга қабул қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- 10 дақиқа аввал
- Самарқанд
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Кеча, 19:50
- Иқтисодиёт