Олий таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун яна бир қатор енгилликлар берилмоқда

2023/2024-ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра:

➖талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти;

➖рўйхатдан ўтишда танланган 2-, 3-, 4- ёки 5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига талабаликка тавсия этилган, бироқ тўплаган бали танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлган абитуриентларга танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилди.

Бунда, абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари асос сифатида қабул қилинади.

Эслатма: белгиланган тартибга кўра, кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, белгиланган минимал ўтиш балидан (56,7 баллдан) кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам биринчи ўқув йилига муайян таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.