Омбудсманнинг Самарқанддаги вакили таништирилди
- 11.03.2022 12:10
- 1192
- Самарқанд
Таништирув халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик тўққизинчи сессиясида ўтказилди.
Қайд этилишича, Ҳусанов Диёр Шералиевич Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили сифатида фаолият олиб бормоқда.
Мазкур вазифада у 2022 йил 15 февралда иш бошлаган.
Маълумотларга кўра, 1987 йилда Паст Дарғом туманида туғилган Д.Ҳусанов
2008 йилда Самарқанд давлат университетини юриспруденция мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар Самарқанд вилоятидаги Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси бош мутахассиси сифатида фаолият олиб борган.
2018-2019 йилларда вилоят ҳокимлигида бош юристконсульт ва девонхона бўлими етакчи мутахассиси вазифаларида ишлаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа