Оқдарёда 59 ёшли эркак норасмий турмуш ўртоғини уриб ўлдирди
- 24.03.2020 20:49
- 791
- Жиноят ва жазо
2020 йилнинг 22 март куни соат 20:00 ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Қоратери қишлоғида жойлашган “Ов Ёғдуси ИКВ” фермер хўжалиги ишчиси, 59 ёшли Т.М. норасмий турмуш ўртоғи - 50 ёшли З.У. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, рашк оқибатида ўзаро жанжаллашган. Оқибатида Т.М. З.У.нинг боши ва баданининг турли жойларига уриб, тепиб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, З.У. олган тан жароҳатлари билан шу ерда ётиб қолиб, 23 март соат 02.00 ларда воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасдан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Т.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа