Отда нечта суяк бор, итда-чи?

Ҳайвонлар организмининг фундаменти бу скелет бўлиб, ҳаракат активлиги, ҳайвонларнинг конституционал типи, тури, зоти, ёши табиий яшаш шароити суякларнинг морфометрик кўрсаткичларини белгилаб беради. Скелет тизимидаги ҳар хил суякларнинг макро, микроанатомик тузилишлари, химиявий ва физикавий хоссалари турли зотга, турга, ёшга мансуб бўлган ҳайвонларда ўрганилган.

Скелет инсон ва ҳайвонлар танасининг энг муҳим қисми хисобланиб, ўз навбатида суялар ва пайлардан тузилгандир. Бизга маълумки, инсон танасида 206 та суяк мавжуддир. Ҳайвонлар скелети таркибида суяклар сони фарқланиб, ўз навбатида қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан отларнинг суяклар сони 207-216 та бўлиб, шундан бош скелетида 32 та суяк, умуртқа поғонасида 53-56 та суяк қовурғалар сони 34-38 та туш суягининг бўғинлари 7 та, олдинги оёқларида 40-42 та, орқа оёқларида ҳам 40-42 та суяклардан иборатдир.

Қорамолларда суяклар сони 207-209 тагача бўлиб, шундан бош скелетида 32 та суяк, умуртқа поғонасида 49-51 та суяк, қовурғалар сони 26 та, туш суягининг бўғинлари 7 та, олдинги оёқларида 48 та, орқа оёқларида эса 46 та суяклардан иборатдир.

Қўйларда суяклар сони 192-213 тагача бўлиб, шундан бош скелетида 32 та суяк, умуртқа поғонасида 35-55 та суяк, қовурғалар сони 26 та, туш суягининг бўғинлари 7 та, олдинги оёқларида 48 та, орқа оёқларида эса 46 та суяклардан иборатдир.

Эчкиларда суяклар сони 199-206 тагача бўлиб, шундан бош скелетида 32 та суяк, умуртқа поғонасида 41-48 та суяк, қовурғалар сони 26 та, туш суягининг бўғинлари 7 та, олдинги оёқларида 48 та, орқа оёқларида ҳам 46 та суяклардан иборатдир.

Чўчқаларда суяклар сони 282-292 тагача бўлиб, шундан бош скелетида 33 та суяк, умуртқа поғонасида 51-58 та суяк, қовурғалар сони 28-32 та, туш суягининг бўғинлари 6 та, олдинги оёқларида 82 та, орқа оёқларида ҳам 82 та суяклардан иборатдир.

Итларда суяклар сони 272-282 тагача бўлиб, шундан бош скелетида 32 та суяк, умуртқа поғонасида 50-53 та суяк, қовурғалар сони 26 та, туш суягининг бўғинлари 8 та, олдинги оёқларида 80 та, орқа оёқларида ҳам 76-84 та суяклардан иборатдир.

Мушукларда суяклар сони 272-274 тагача бўлиб, шундан бош скелетида 32 та суяк, умуртқа поғонасида 50-53 та суяк, қовурғалар сони 26 та, туш суягининг бўғинлари 8 та, олдинги оёқларида 80 та, орқа оёқларида ҳам 76 та суяклардан иборатдир.

Қуёнларда суяклар сони 278 тагача бўлиб, шундан бош скелетида 32 та суяк, умуртқа поғонасида 46 та суяк, қовурғалар сони 26 та, туш суягининг бўғинлари 8 та, олдинги оёқларида 90 та, орқа оёқларида ҳам 78 та суяклардан иборатдир.

Скелет таркибидаги барча суяклар ҳайвонни ҳаракатланиши, ўзини тик тутиши ёки ҳаракат жараёнига нисбатан тик товонга босиб юрувчилар, товон – бармоққа босиб юрувчилар, бармоққа босиб юрувчилар, бармоқ туёғига босиб юрувчилар, туёқ билан юрувчиларга бўлиниб, уларнинг скелети таркиби ва суяклар сони ҳам ҳаракат жараёнига боғлиқдир.

 

А.Назаров,

Самарқанд ветеринария

медицинаси институти талабаси.