Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ОТМлар қачондан анъанавий таълимга қайтади?

2020 йил 17 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бугунги кунда ОТМларда масофавий таълимнинг олиб борилиши мониторинги натижалари тўғрисида, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Муҳокамаларда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда ОТМ ректорларига бу бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан, талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.

Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.

Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59 га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform