Ўз фарзандини 10 минг долларга сотаётган бағритош она қўлга тушди
Одам савдоси - аср муаммоси. Бугунги кунда одам савдосига қарши курашиш борасида дунё ҳамжамияти томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Афсуски, олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, Сирдарё вилоятида ҳам одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учраб турмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 5 май куни Боёвут тумани Лайлаккўл маҳалласида фуқаро Э.Ш. чақалоғини фуқаро Р.Г.га 10.200 АҚШ долларига сотаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Воқеа жойида гумонланувчидан 10.200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган, деб хабар берди Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Мазкур ҳолатга кўра, фуқаро Э.Ш.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.