Озарбайжон Жанубида ёнадиган булоқ бор

У нафақат ёнади, балки шифобахш ҳамдир.

Боку-Астара магистрал йўлининг яқинидаги Арчиван қишлоғининг чеккасида жойлашган “Ёнар булоқ” табиатнинг ҳақиқий мўъжизаси, унинг хусусияти шундаки, булоқдаги сув ёниш “қобилият”ига эга.

Гарчи бу ҳақиқий мўъжиза бўлиб туюлса-да, олимлар бу ҳодисани жуда оддий қилиб тушунтиришади. Гап сувнинг минерал таркиби, аниқроғи, таркибида олтингугурт борлигида. Бу булоқ ҳеч қачон, ҳатто энг иссиқ кунларда ҳам қуримайди.

Манбадаги сувнинг ёниши тасодифан аниқланган. Кимдир булоқдаги сув қуёш нурлари остида ёнаётганини пайқаб, уни гугурт билан ёндирмоқчи бўлди. Шундан сўнг бу жой “Ёнар булоқ” деб атала бошланди.

Шуниси эътиборга лойиқки, сиз булоқ ёниб турган пайтда ҳам сувидан ичишингиз мумкин – ҳеч қандай зарар бўлмайди.

Булоқ суви шифобахш, бу лаборатория тадқиқотлари билан тасдиқланган. Унинг таркибидаги минераллар овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Олтингугуртли сув юздаги тошмалар билан курашишда фойдали.

Қишлоқ аҳолисининг аксарияти “Ёнар булоқ” суви билан чой дамлайди. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, тез-тез ер остидаги баъзи бир жараёнлар натижасида булоқ суви босим билан 5-7 метрга отилиб туради.

Табиатнинг бу мўъжизаси давлат муҳофазасига олинган.


Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.