“Ўзбекистон — 2030” стратегияси: Нима учун фикр билдириш ёки мулоҳаза қилиш шарт?
Маҳаллангизда, яқинларингиз орасида камбағаллар бор. Аммо уларнинг ҳолатини яхшилашни ўйлаб кўрганмисиз? Табиийки, йўқ.
Агар ўйлаганингизда ҳам бунга чора топмагансиз. Ҳукумат эса нафақат уни топяпти, балки камбағаликка тушиш хавфи бўлганларнинг ҳам даромадини оширишни режалаштиряпти.
Қандайлигини билмоқчи бўлсангиз, келгуси 7 йилга мўлжалланган “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва уни 2023-йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари билан танишинг. У жорий йилнинг 31 июлидан regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида муҳокамага қўйилган.
Шу ўринда яна бир маълумот, Ўзбекистонда камбағалликка тушиш хавфи мавжуд бўлган 4,5 миллион аҳоли мавжуд. Бу “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга қаратилган Президент қарори лойиҳасида келтирилган. Хусусан, жон бошига ойлик даромади 50 доллардан ошмайдиган аҳоли қатламини, шу жумладан, 3 миллион ёшларнинг меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали камбағалликдан олиб чиқиш белгиланмоқда.
Дарвоқе, мазкур топшириқ ижроси жорий йилнинг сентццабрида амалга ошириларкан.
Хўш, ҳалиям қарор лойиҳаси билан танишишга қарор қилмадингизми?
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа ахборот асрида ҳеч бўлмаса, хабардорлик учун ҳам муҳим. Зотан, унда стратегиямизнинг асосий йўналишларини билиб олиш ва ўрганиш мумкин.
Қизиқиб кўринг, "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан тайёрланган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида илгари сурилган 5 та йўналиш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичлари акс эттирилган инфографикалар жамланмаси сизни бефарқ қолдирмайди.
Биргина мисол, “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” йўналишида 44 та мақсад режалаштириляпти. Қизиқмасми?
Аҳолининг ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш қандай амалга оширилиши-чи?
Фикр-мулоҳазаларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz орқали жорий йилнинг 9 августигача жўнатиш мумкин.