Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринда

“Open data Inception” маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади.

🌐 Ўзбекистон 99 та очиқ маълумотлар манбалари билан рейтингда АҚШ, Испания, Франция ва Буюк Британиядан кейинги поғонани банд этган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) 2020/2021 очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаган ҳолда рейтингда 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни ва Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаганди.

👉 Шунингдек, БМТнинг “Электрон ҳукумат кузатуви 2020”да “Очиқ давлат маълумотлари индекси” бўйича Ўзбекистон энг юқори кўрсаткичга эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олди.

📊 Мамлакатимиз Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да максимал 100 баллдан 67,8 баллни қўлга киритиб, рейтингда 61 ўринни эгаллаган.