Ўзбекистон — Туркия: Меҳнат ва бандлик, қурилиш, давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар имзоланди

Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик босқичига олиб чиқишга қарор қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот имзоладилар.
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди. Жумладан:
➖ Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
➖ Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
➖ Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
➖ Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
➖ Қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
➖ Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси;
➖ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Анадолу” агентлиги ўртасида Ҳамкорлик битими.