Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилмоқда
“Россия Федерациясида Ўзбекистон туризми йили” доирасида Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида Москва шаҳридаги кўргазмалар мажмуасида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Унда Россиядаги 60 дан ортиқ туризм бизнеси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, янги сайёҳлик йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Тадбирлар давомида «RussianTraveler» журналининг Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган махсус сони тақдим этилди.
“Ўзбекистон – Шарқ эртаги” рангли тасвирланган нашри ўқувчиларга Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларига ташриф буюришнинг жозибали жиҳатларини тўлиқ очиб беради, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданияти, анъаналари, гўзал манзаралари, ошхонаси ва меҳмондўстлиги ҳақида сўз боради.
«RussianTraveler»нинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 2 миллиондан озиёд, расмий саҳифаси эса ойига тахминан 4 миллион марта кўрилади.
Иккита мамлакатнинг туризм сектори вакиллари учун тажриба алмашиш ва янги бизнес алоқаларини ўрнатиш мақсадида Б2Б ва Б2Г форматларида учрашувлар ташкил этилди.