Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда илк рақамли банкка лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳрида “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур молия муассасаси масофадан туриб хизмат кўрсатишни йўлга қўйган Ўзбекистондаги биринчи банк сифатида тарихга кирди. Ушбу муассаса фаолияти мижоз ва банк ўртасидаги муносабатларнинг одатий моделини тубдан ўзгартиришга қаратилган.

“ANOR BANK” инновацион чакана маҳсулотларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатишнинг янги форматини жорий этишга эътибор қаратади. Мижоз банк биносига келмаганлиги учун ҳам бу аҳоли учун янги тажриба. Бу ерда мижоз барча жараённи масофадан туриб бошқаради.

Ўктам Худойбердиев.