Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 5 нафар беморнинг аҳволи оғир
- 28.05.2020 12:14
- 200
- COVID-19
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берди:
– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3396 нафарни ташкил этмоқда. 27 май куни 32, жами 2668 нафар, яъни 81 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 714 бемор даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Карантин тадбирлари давом этяпти. 46 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият жиддийлигича сақланиб қолмоқда. “Яшил” ҳудудга айланган Навоий вилояти ҳозир “қизил”, куни кеча эса Бухоро вилояти ҳам яна “қизил” ҳудудга айлангани, касаллик вилоятга кириб келгани ҳақида хабар топдик.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа