Ўзбекистондан Кореяга кириб келувчи фуқароларга нисбатан карантин чоралари кучайтирилди
- 16.10.2020 13:20
- 86
- COVID-19
Жанубий Корея Ҳукумати Ўзбекистондан мамлакатга кириб бораётганлар учун карантин чораларини кучайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълум қилди. Тартибга кўра:
➖ тана ҳарорати 37,3 даража этиб белгиланди (аввал 37,5 эди);
➖касаллик аломатлари бор шахснинг ҳамроҳи ҳам аэропортдаги махсус карантин ҳудудида тиббий кўрикдан ўтади;
➖ касаллик аломатлари йўқ шахслар вақтинчалик карантинни ўташ жойида тиббий кўрикдан ўтади;
➖текширув мусбат натижага эга бўлса, касалхона ёки даволаш муассасасига жўнатилади;
➖текширув манфий натижага эга бўлса, қисқа муддатли визага эга фуқаролар махсус карантин ҳудудига, узоқ муддатли визага эга фуқаролар (турар жойининг карантин шароитига мувофиқлиги текширилгандан сўнг) карантинни ўташ учун турар жойларига жўнатилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!