Ўзбекистоннинг уч хонандаси Хитой нашри тузган Марказий Осиёнинг энг гўзал хонандалари рўйхатига киритилди

Бу ҳақда Хитойнинг “Янги Буюк ипак йўли” нашри хабар қилди.
Рейтингга ўзбекистонлик хонандалар - Шаҳзода, Райҳон ва Лола Йўлдашева киритилди.
Шунингдек, рўйхатда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг энг машҳур қўшиқчилари номлари келтирилган.

Рейтинг муаллифлари Марказий Осиё нафақат ўзининг гўзаллари билан, балки истеъдодли хонандалари билан ҳам машҳурлигини таъкидлаб, ТОП-13 хонанданинг рўйхатини тақдим этишди.