"Ўзбеккино" ва "Союзмультфильм" ҳамкорлигида "Хўжа Насриддин" мультсериали ишланади

"Ўзбеккино" миллий агентлиги делегациясининг Москвага амалий ташрифи доирасида "Союзмультфильм" студиясида бўлишди. Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Меморандумга кўра, "Ўзбеккино" ва "Союзмультфильм" ҳамкорликда Хўжа Насриддин ҳақида анимацион сериал ишлашга келишиб олишди.

Хўжа Насриддиннинг саргузаштлари ҳақидаги анимацион сериални яратиш ғоясига россиялик ҳамкорлар қизиқиш билан қабул қилишди.

- Биз 20 йилдан буён Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кутаётгандик, - деди "Союзмултфильм" киностудияси Бош директори Борис Машковцев. - Хўжа Насриддин ҳақидаги анимацион сериални яратиш ғоясини сўзсиз қўллаб-қувватлаймиз. Катта ёшдагилар бу ажойиб қаҳрамон ҳақидаги афсоналарни эшитиб улғайган. Ушбу қаҳрамон орқали Бухоро ва Самарқанднинг тарихий масканларини томошабинга тўлароқ кўрсатиб бериш ҳам мумкин.

Барно ЎНГБОЕВА.