Партия етакчиси ёшларни эшитди
Ўзбекистон халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилояти Кенгаши депутати Бадриддин Насриев кеча Самарқанд шаҳридаги Ҳумо маҳалласи ёшлари ва Самарқанд халқаро технология университетида талабалари билун учрашув ўтказди.
Учрашувда шу йилнинг 24 февраль куни давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан мулоқотида илгари сурилган 32 ташаббус ва ғояларнинг юртимиз ёшлари учун яратадиган имкониятлари ҳақида сўз юритилди.
Жумладан, Б.Насриев ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун эндиликда ўзини ўзи банд қилганларга ажратиладагин кредит миқдори 100 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилиши, ёш тадбиркорларнинг лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит берилиши жуда катта имконият эканлигини таъкидлади. Шунингдек, партия дастурларида ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун илгари сурилган мақсад ва вазифалар, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Учрашувда Дилором Усмонова, Дилфуза Жумаева ва бошқа ёшлар турли масалалар, муаммолар юзасидан депутатга мурожаат қилдилар. Б.Насриев ҳар бир мурожаат юзасидан тушунчалар берди, муаммоли масалалар тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилиши айтилди.
ЎзХДП Самарқанд вилояти кенгаши ахборот хизмати