Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пашинян ўғлини арман ҳарбий асирларига алмашмоқчи

Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян ўз ўғлини Озарбайжондаги ҳарбий асирларга алмаштиришга тайёр. Бу ҳақда у тарафдорлари билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади ТАСС.

"Мен Алиев (Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев - таҳр.)га расмий равишда айтаман: мен ўғлимни барча маҳбуслар эвазига таклиф қиламан", дея агентлик Пашинян сўзларини келтиради.

Шунингдек, у парламент сайловларидаги рақиблари - собиқ президентлар Серж Саркисян ва Роберт Кочарянларни ҳам худди шундай қарор қабул қилишга чақирди.

Олдинроқ Саркисян Пашиняннинг ҳарбий асирлар яна бир-икки ой кутиши зарурлиги ҳақидаги баёнотини танқид қилиб, ўғлини 20-25 ҳарбий асирга алмаштиришни таклиф қилган эди.

Ўз навбатида, Арманистон ҳукумати раҳбарининг ўғли Ашот Пашинян «Facebook»да Арманистон аскарларини қайтариш учун "гаровга ёки бошқа бирон бир шарт билан" Озарбайжонга кетишга тайёрлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлардан сўнг унга туташ 7 вилоят Бокуга ўтди ва Арманистоннинг чегараси энди Сюник ва Гегаркуник вилоятлари ёнидан ўтади. Май ойида вазият минтақада янада кескинлашди - Озарбайжон қўпорувчилик қилиш учун чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган 6 нафар арман аскарини қўлга олганлигини маълум қилди. Ўшанда Арманистон томони аскарлар муҳандислик ишлари билан шуғулланганини билдирган эди.