Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сочида Путин, Пашинян ва Алиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Арманистон ва Озарбайжон куч ишлатмасликка келишиб олди

Сочида Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

Саммит давомида Путин аввалига Пашинян, кейин Алиев билан учрашди, шундан сўнг уч томонлама музокаралар бўлди. Натижада томонлар қўшма баёнот қабул қилди.

Баёнотда айтилишича, Арманистон ва Озарбайжон куч ишлатишдан ва уни қўллаш билан таҳдид қилишдан тийилиш мажбуриятини олади, Россия эса тинчлик шартномасини имзолашга тайёргарлик кўришда ёрдам беришга ваъда берди.

Шунингдек, уч томон ҳам 2020 йил кузида Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлардан кейин тузилган келишувларга риоя қилиш мажбуриятини тасдиқлади ва барча масалаларни БМТ Низоми ва 1991 йилдаги Олма-Ота декларациясига мувофиқ муҳокама қилишга келишиб олишди.

Сентябрь ойи ўрталарида Арманистон ва Озарбайжон чегарасида яна бир жиддий кескинлик бошланди. Арманистон Озарбайжонни ўз ҳудудини ўққа тутишда айблади, Боку бу "провокация"га жавоб, деб изоҳлади. Ереванда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолгани, Озарбайжонда эса 80 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида маълумот беришган.