Паст Дарғом туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Паст Дарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

2023 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Рахманов Шерзод Шуҳратович номзоди Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шерзод Рахманов 1991 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.