“Пахта-2023”: Нарпайликлар 35,3 минг тонна пахта хирмони яратди
- 13.10.2023 16:39
- 153
- Самарқанд
Жорий йилда тумандаги 247 фермер хўжалиги “Мароқанд сифат” кластери билан шартнома асосида 9 минг гектардан зиёд майдонда ғўза парваришлади. Йил-ўн икки ой қилинган меҳнат самарасини берди.
Яратилган ҳосилни сифатли териб олиш юзасидан ишлаб чиқилган тадбирлар ҳам ўзини оқлади. Натижада 35 минг 318 тонналик пахта хирмони бир ой ичида тикланди.
Бу муваффақиятда “Ваҳоб Равшанов”, “Агро ғалла”, “Нафисгул орзу”, “Қора қипчоқ”, “Нарпай Равшанбек далалари”, “Шукур Жабборов”, “Абдусалом Ҳушматов” каби фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлди. Хўжаликларда ҳар гектар ердан 39-45 центнердан ҳосил олинди.
13 октябрга қадар Самарқанд вилоятида йиллик шартнома режасининг 93,8 фоизи (248 минг 600 тонна) миқдорида ҳосил йиғиштириб олинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб