Пахта-2025: Ҳосилнинг 60 фоизи терим машиналарида териб олиняпти

Шу кунларда вилоятимизда пахта хомашёсини териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Мавсум давомида вилоятда 88 та замонавий пахта териш машиналари ёрдамида 157 минг тонна, яъни ҳосилнинг 60 фоизини териб олиш кўзда тутилган.
Кеча бир кунда жамғарилган 6,3 минг тонна пахта хомашёсининг 4,1 минг тоннаси замонавий машиналар ёрдамида териб олинди.
Мавсум бошидан буён 225 минг тонна (шартномавий режа 261 минг тонна)дан зиёд, яъни 86 фоиздан кўпроқ пахта хомашёси йиғиштириб олинган.