"Пахта-2023": Самарқандлик пахтакорлар довондан ошди
Бугун вилоятимиз пахтакорлари улкан хирмон яратди. Олдиларига қўйган мақсад - 265 минг тонналик маррани забт этди.
Жорий йил баҳорда 70 минг 414 гектар майдонга чигит қадаган пахтакорларимиз баҳорнинг инжиқликлари ва ёз фаслининг қурғоқчилигига қарамай майдонларда кутилган ҳосил етиштирди.
2200 дан ортиқ фермер хўжалиги ва 18 та пахтачилик кластерлари томонидан етиштирилган ҳосилни қисқа муддатда йиғиштириб олиш учун 1671 та терим отряди ташкил этилди. Уларга 86,1 нафар уюшмаган аҳоли, 40,1 нафари фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарининг ишчи-теримчилари жалб этилди. Шунингдек, бу йилги мавсумда 32 дона терим машинаси ёрдамида 57,5 минг тонна хомашё йиғиштириб олинди. Асосийси ҳосилдорлик салмоғи йил сайин ортиб бормоқда. Мисол учун 2022 йилда пахтакорларимиз ҳар гектар мйдондан 35,4 центнердан хомашё тайёрлашган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ҳар гектар майдонга 37,7 центнерни ташкил этди. Бу албатта илм ва амалиётнинг уйғунлашгани пахтакорларимизнинг соҳага инновацион ғояларни татбиқ этиш ва ҳосилдорликни ошириш борасидаги изланишлари натижасидир.