Пахтачидаги яширин цехда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
- 23.02.2023 10:56
- 516
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан туман газ таъминот филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Х. “Жаҳонобод” МФЙда жойлашган хонадонида яширин цех ташкил этиб, тош қуритишга мўлжалланган қўлбола газ ёндиргич ишлатиб, 260,5 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб