Пахтачи туманини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар тасдиқланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши Пахтачи туманини ривожлантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими К.Хушбақовнинг тақдимотини кўриб чиқиб, 2026 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлар режасини тасдиқлади.

  Дастурга кўра, бу йил туманда камбағаллик даражасини 4,6 фоиз 2,3 фоиз (3,7 минг)га тушириш ҳамда тумандаги 4 та маҳаллани камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режалаштирилган. Ишсизлик даржаси эса 5 фоиздан 3,6 фоиз (1,9 минг)га туширилади. “Янги Ўзбекистон қиёфаси”даги Фай ва Қарнабота маҳаллалари комплекс ривожлантирилади.

  “Тенг имкон – инклюзив бандлик” дастури асосилда 128 нафар ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминланади.

Жаҳонобод маҳалласида 1 та (87 хонадонли) ва Истиқлол маҳалласида 2 та (182 хонадонли) кўп квартирали уй-жой барпо этилади.

12 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларда махсус жарроҳлик амалиёти ўтказилади.