Пайариқда томорқасида “кўкнори” эккан фуқаро ушланди
- 30.04.2020 16:24
- 576
- Жиноят ва жазо
2020 йилнинг 28 апрель куни соат 11:20 да Самарқанд вилоят ИИБ ходимлари томонидан Каттасайдов МФЙда яшовчи Б.З.нинг яшаш хонадони томорқаси кўздан кечирилганида, уйнинг томорқа қисмида 2 квадрат метр ер майдонида 108 туп «кўкнори» гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.З. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.
Б.З. ўз кўрсатмаларида ушбу тақиқланган экинни «бронхиал астма» касаллиги борлиги учун бир неча йилдан буён ўзининг истеъмолига атаб экиб, парваришлаб келганини баён қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа