Пайариқлик нуронийлар Хива, Бухоро ва Навоийдаги қутлуғ қадамжоларни зиёрат қилди

Пайариқ тумани ҳокимлиги ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан тумандаги бир гуруҳ меҳнат фахрийларининг Хоразм, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларидаги қутлуғ қадамжоларга саёҳати уюштирилди.
Фахрийлар Бухоро шаҳридаги етти пирлар - Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Ҳазрат Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Хожа Саййид Амир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳларида бўлиб, ушбу қадамжолар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Саёҳатнинг иккинчи, учинчи кунлари пайариқлик нуронийлар Хива, Навоий шаҳарларидаги тарихий масканларни томоша қилди.
Ширинбой МАМАДАЛИЕВ.