Покер клубда қимор ўйнаётганлар қўлга олинди

Тошкентда ташкил этилган покер клубда қимор ўйнаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Маълум бўлишича, Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган бильярд клубда покер ўйнаш учун алоҳида хона ажратилган. Унга 52 ёшли фуқаро раҳбарлик қилган. ИИБ ходимлари воқеа жойини бориб ўрганган вақтда у ерда 6 киши ва клубнинг 3 нафар ходими бўлган. Улар ушланган. Ҳодиса жойида эса 2 минг 700 доллар, 6 миллион сўм ва покер ўйнаш учун тошлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.