Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини реклама қилаётган 10 дан ортиқ сайтга кириш чекланди

Бу ҳақда АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот котиби Моҳрухсор Тоғаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 19 мингдан зиёд ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 10 минг ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, 168 ҳолатда тотализатор ва букмекерлик фаолияти реклама қилинганлиги аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва АОКА ҳамкорлигида амалга оширилган чоралар туфайли 10 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди.