Покистон Ҳиндистонга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди

Покистон бугун, 10 май куни эрталаб “Банян-ул-Марсус” (“Кучли мамлакат”) кенг кўламли ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди.
Буни “Ҳиндистон тажовузига жавоб" деб атади.
Покистон расмийларининг маълум қилишича, зарбалар бошқа нарсалар қаторида Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмирдаги Удҳампур ва Панжоб штатидаги Патҳанкотдаги ҳаво базалари, шунингдек, Беасдаги "БраМос" товушдан тез учувчи ракета омбори нишонга олинган.
Покистон Ҳиндистондаги камида 11 объектга ҳужум қилинганини даъво қилмоқда.
Покистон ҳарбий операция ҳақида мамлакат қуролли кучлари Ҳиндистонни Покистоннинг учта ҳарбий ҳаво базасига ракета зарбалари берганликда айблаганидан кўп ўтмай эълон қилди. Ҳиндистон армияси Покистон операциясини “очиқ эскалация” деб атади. Кўп ўтмай Ҳиндистон ҳарбий воизи Покистоннинг зарбалари Ҳиндистон ҳарбий инфратузилмасига ҳеч қандай зарар етказмаганини маълум қилди.
Бугун Покистон ҳаво ҳудудини вақтинча ёпгани маълум булди.