Президент мактаблари 2023-2024-ўқув йили учун қабул эълон қилади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар амалга оширилади.

Онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали тўлдирилади ва жўнатилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Талабгорнинг:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
➖ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
➖ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
➖ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
➖ 2023-2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.