Қандай обектлар “1 сўм” харид қийматида аукционга чиқарилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 3-сентябрьдаги “Eр участкаларини онлайн-ауксион орқали реализатсия қилиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан электрон ауксионлар орқали ер участкаларини сотиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкаларини электрон онлайн-ауксион савдоларга чиқаришда ушбу саноат ва тадбиркорлик зоналари дирексиялари буюрмачи ҳисобланади.

- Олис ва чўл ҳудудларда ташкил этиладиган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари 2025-йил 5-сентябрьдан “1 сўм” харид қийматида ауксионга чиқарилиши белгиланган. Шунингдек, Солиқ қўмитасининг ҚҚС тўловчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот тизими “E-ауксион” электрон онлайн-ауксион савдо платформасига интегратсия қилинади. Кўп квартирали тураржойлар қуриш учун ер участкалари бўйича ауксион ғолиблари ажратилган ерда қурилиш ишларини бошлаб уни фойдаланишга топширгунга қадар бўлган жараёнларни “Онлайн маҳалла” электрон платформасида мониторинг қилиб бориш тизими яратилади. Шу билан бирга, “E-ауксион” электрон онлайн-ауксион савдо платформаси ва Кадастр агентлигининг “УЗКАД” кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интегратсион ахборот тизими билан интегратсия қилинади ва бу ауксионда реализатсия қилинган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни электрон платформада реал вақт режимида маҳаллалар кесимида кузатиш имконини беради.

Қаҳрамон ЭШОНҚУЛОВ, 

“Электрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш” АЖ вилоят ҳудудий вакили.