Қароли саратон касаллигининг олдини олади
Қароли минералларга бой мева бўлиб, калий моддаси учун ажойиб манбаа ҳисобланади. Шунингдек уларнинг таркибида, ҳужайраларни тикланишига кўмаклашадиган, ножўя таъсирлардан организмни сақлайдиган антиоксидантлар мавжуд.
Қаролида калория жуда кам (100 г.га бор йўғи 46 ккал), шу сабабли, у қондаги қанд миқдорини оширмайди. Супермеванинг кенг қамровли соғлиққа фойдали томонлари акс этган рўйхатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Қароли юракни бақувват қилади. Антиоксидантларга бой қароли юрак саломатлигини яхшилайди ва асрайди. Антиоксидлар юрак хасталиклари ва инсультга олиб келадиган холестеринни оксидланишига йўл қўйишмайди ва ножўя таъсирли омиллар билан курашадилар.
Қароли ҳазм қилиш жараёнига фойдали. Қароли таркибида, ҳазм қилиш жараёнини яхшилашга ёрдам берадиган ва ўн икки бармоқли ичак фаолиятини соғлом сақлайдиган изатин ва сорбитол мавжуд. Қуритилган ва янги узилган қаролини ошқозонда овқат “тиқилиши”нинг олдини олиш учун истеъмол қилсангиз бўлади.
Қароли саратон касаллигининг олдини олади. Қароли пўстлоғининг қизғиш-кўк ранги ножўя таъсирли омиллар билан курашадиган антоцианин пигменти туфайлидир. Қароли айниқса, кўкрак безлари ва оғиз бўшлиғи саратонининг олдини олиш учун жуда фойдали.
Қароли қон айланишини яхшилайди. Қароли организмни, бошқа маҳсулотлардан темир моддасини қабул қилиш ҳусусиятини оширади. Қолаверса, унинг ўзида кам қонликни олдини олиш учун зарур бўлган темир моддаси мавжуд. Шунингдек, қароли истеъмоли қон айланишни яхшилайди.
Қароли қондаги ёғлар (холестерин) миқдорини камайтиради. Қароли таркибида эрувчан ҳужайралар мавжуд, улар қондаги ёғлар (холестерин) миқдорини камайтиради ва жигарда ёғ йиғилишининг олдини олади.
Қароли терингизга фойдали. Қароли истеъмол қилиш тери ҳолатини яхшилайди. Мева ажинларни камайтирадиган ёшартирувчи хусусиятга эга. Шундай экан қароли шарбатини ёшариш учун ичсангиз бўлади.
Қароли суяклар учун ҳам фойдали. Тадқиқотлар натижасига кўра, қароли истеъмоли суяклар соғломлигини таъминлайди. Қароли таркибида суяклар жипслашувини ва мустаҳкамилигини таъминлайдиган модда мавжуд. Шунингдек мева суяк оғирлигини таъминлайдиган флавоноид ва фенольн тўқималаридан иборат.
Қароли чандиқларни битишига кўмаклашади. Қароли қон айланишини яхшилайди, шу сабабли у чандиқларни тезроқ битишини ва ўрнига янги тери ҳосил бўлишини таъминлайди. Шунингдек, қароли истеъмоли тери эгилувчанлигини оширади. Улар сепкиллар, ҳар хил доғлар пайдо бўлишининг олдини олади ва баъзи тери касалликларини даволаш хусусиятига эга.
Қароли соч ўсишини яхшилайди. Қалин ва соғлом сочга эга бўлмоқчи бўлсангиз қароли истеъмол қилинг. Таркибида темир моддасининг кўплиги туфайли, у қон айланишини яхшилайди ва соч тўкилишини секинлаштириб ўрнига янги соч илдизчаларини ҳосил қилади.
Қароли иммунитетни яхшилайди. Қароли таркибида – С, В витаминлари, бета-каротин ва органик кислоталар мавжуд. Шу сабабли мева иммунитетни мустаҳкамлайди ва тумов ва гриппдан асрайди.
Қароли истеъмол қилиш кимларга таъқиқланади.
Энг фойдали маҳсулотларни ҳам фойдали томонлари билан биргаликда зарарли томонлари ҳам мавжуд. Қароли ҳам албатта, бундан мустасно эмас.
- Диареяга (ич кетиши) мойиллиги бўлганлар, қаролини эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари зарур.
- Семизликдан азият чекаётган инсонларга бир кунда 10 донадан ортиқ қароли истеъмол қилиш маслаҳат берилмайди.
- Аёллар эмизиш даврида, болани ошқозон ва ҳазм қилиш фаолияти бузилишининг олдини олиб, қароли истеъмолидан ўзларини сақлашлари лозим.
Бекзод Мусурмонов таржимаси.