ЖССТ: 2050 йилга келиб саратон касаллиги 75 фоизга ошади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунё бўйлаб саратон касаллигининг кўпайишидан огоҳлантирмоқда. Касалликлар сони 2022 йилдаги 20 миллиондан 35 миллионга кўпайиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, саратон касаллигининг кўпайиши кам таъминланган гуруҳларга номутаносиб таъсир кўрсатади. 2022 йилда 20 миллион янги саратон касаллиги ва 9,7 миллион ўлим қайд этилган. Бироқ, ташхисдан кейин 5 йил яшаганлар сони 53,5 миллионни ташкил этган. Тахминан ҳар беш кишидан бири ҳаёти давомида саратон касаллигига чалинади ва ҳар тўққизта эркак ва ҳар ўн икки аёлдан бири бу касалликдан вафот этади.

ЖССТ саратон касаллигининг кўпайиши кексайиш, шунингдек, хавф омиллари таъсирининг ўсиши билан боғлиқлигини таъкидлайди. Яъни, тамаки, алкоголь, семириб кетиш ва ҳаво ифлосланиши касалланишнинг кўпайишининг асосий омиллари сифатида белгиланган.

ЖССТ маълумотларига кўра, асосан ўпка саратони дунё бўйлаб энг кенг тарқалган. Иккинчи ўринда аёллар кўкрак бези саратони, учинчи ўринда йўғон ичак саратони қайд этилган ва айнан шу турига йўлиққанларда ўлим ҳолатлари нисбатан кўпроқ.