Қайси давлатда энг кўп ва қаерда энг кам китоб ўқишади?

Тадқиқотчилар қайси давлат аҳолиси ҳафтасига неча соат китоб ўқишга вақт сарфлашини ўрганиб чиқишди. Натижаларга кўра, энг тараққий этган эмас, сўнгги йилларда тезлик билан ривожланаётган давлатлар аҳолиси кўпроқ китобхон бўлиб чиқди. 

Ҳиндистонликлар фақат кино кўради десак адашамиз. Улар дунёда энг кўп китоб ўқийдиган халқ экан. Умуман, аҳолиси энг кўп китоб ўқийдиган давлатларнинг дастлабки 10 талиги қуйидагича:  

1. Ҳиндистон - ҳафтасига 10,7 соат.
2. Таиланд - ҳафтасига 9,4 соат.
3. Хитой - ҳафтасига 8 соат.
4. Филиппин - ҳафтасига 7,6 соат.
5. Миср - ҳафтасига 7,5 соат.
6. Чехия - ҳафтасига 7,4 соат.
7. Россия - ҳафтасига 7,1 соат.
8. Швеция – ҳафтасига 6,9 соат.
9. Франция - ҳафтасига 6,9 соат.
10. Венгрия - ҳафтасига 6,8 соат.

Ким энг кам ўқийди?

Нидерландия ва Жанубий Кореяда китобхонлик ҳақидаги саволномага “ҳеч қачон ўқимайман” деган жавобни берган респондентларнинг энг юқори кўрсаткичи, қатнашувчиларнинг 16 фоизи, қайд этилган.

Жанубий Кореяда шу жавобни эркак ва аёллар ҳам бир хил кўрсаткичда берган бўлишса, Голландияда ўқимайдиган эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори. Ўқимайдиган аҳоли улуши энг юқори бўлган мамлакатлар рўйхатидан кейинги ўринларда Белгия (14%), Канада ва Япония (ҳар бири 11%) ўрин эгаллашди.

Ўзбекистонда ўтказилган сўровларда қатнашган респондентларнинг 50% дан ортиғи йилига 3-5 та китоб ўқишини билдирган. Ушбу сўровномалар замонавий китоб форматлари орасида босма китоблар ҳали ҳам севиб ўқилаётганини кўрсатди. Иштирокчиларнинг 77 фоизи онлайн китобхонликни эмас қоғоз китоблар ўқишни афзал билган.

Дилора Холиқова тайёрлади.