Халқаро анжуман доирасида маданий тадбирлар ташкил этилади

Шу йил 30 октябрдан 13 ноябрга қадар Самарқандда ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бир қатор маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони, Сартепа массивидаги Панжоб мадрасаси ҳамда Самарқанд туманидаги "Конигил" туризм қишлоғида мусиқий дастурлар ва миллий рақслар, "Боқий шаҳар" мажмуасида эса ижодий жамоаларнинг фольклор чиқишлари намойиш қилинади.
Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида ҳамда вилоят мусиқали драма театри майдонида “Маданият карвони” ташкил этилади.
Вилоят мусиқали драма театрида “Гамлет”, “Ишқ бўстони”, “Кўчки”, “Қирол Лир” ва “Кўҳна Тбилиси найранглари” спектакллари намойиш этилади. Шунингдек, вилоят рус драма театрида “Ўткан кунлар”, “Насриддиннинг беш хотини”, “Ҳей, ким бор?!”, “Қайсар қизнинг қуйилиши” спектакллари, вилоят қўғирчоқ театрида эса “Али Қушчи”, “Юмуқ кўзлар” ва бошқа спектакллар томошабинлар ва меҳмонлар эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган.