Самарқандда қиморхона очган шахсга чиқарилган ҳукм ўзгартирилмади
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Дониёр Рўзиевга (исм-фамилиялар шартли) нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.
Д.Рўзиевнинг аризасига асосан жиноят ишлари бўйича вилоят суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати Б.Алиқулов раислигида, ҳайъат судьялари Ғ.Негматов ва М.Тўхтаевлардан иборат таркибда кассация тартибида кўриб чиқилди.Табиий савол туғилади, Самарқанд шаҳрида яшовчи 46 ёшли бу фуқаро нега 3,5 йил умрини қамоқда ўтказиш билан жазоланди?
Иш ҳужжатларига кўра, у моддий манфаат кўриш мақсадида ўзининг яшаш уйи ҳисобланган Самарқанд шаҳар Когон кўчаси 11-уйнинг меҳмонхонасида танишларига қарта ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб берган. Яъни, қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этган.
Бу иши учун панжара ортига тушгач, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароитини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида 4 нафар фарзандлари борлигини, турмуш ўртоғининг ҳеч қаерда ишламаслигини билдириб, озодликни чеклаш жазони ахлоқ тузатиш иши жазосига ўзгартириш ҳақида ишни кассация тартибида қўриб чиқишни сўраган.Судлов ҳайъати, шикоятдаги важлар суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли суд ҳукмини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
О.ҚОДИРОВ,
жиноят ишлари буйича Самарқанд вилояти суди судьяси катта ёрдамчиси.