Қизиқарли фактлар: Дунёдаги энг кўп кўприкка эга шаҳар қаер?

* Чумолилар ўз уйини иситиш учун, олдин офтобга чиқиб исиниб оладилар ва шу танадаги иссиғи билан югуриб уясига кириб инларини иситади. Индаги ҳарорат ташқаридаги ҳароратдан 10 даражаюқори бўлар экан.

* Дунёда гуручнинг 7 минг хили бор экан. Бизбозорларимизда атиги 8-9 хилини биламиз.

* Хитой мамлакатининг 90 миллион кишиси Ли фамилиясида юрар экан.

* Дунёда энг кўп кўприк Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қурилган. Улар сони ҳозирда 539 тани ташкил этади.

* 100 грамм асал йиғиш учун асалари Ер шаридаги экватор узунлигидан ортиқроқ масофани, яъни 46минг километр масофани босиб ўтар экан.

* Қушларнинг инига мабодо қўл теккизсангиз, бу уйга кейинги сафар қайтиб келмас экан.

* Оддий қурбақа умри давомида пашша ва чивинга қирон келтириб, уларнинг 3 тоннасини ушлаб олар экан.

Шоҳруҳ тайёрлади.