"Қорадарё"дан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаларини қазиб олаётганлар ушланди

Жорий йилнинг 3 май куни Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан ўтказилган рейд тадбири натижасида Паст Дарғом тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Қорадарё" дарёси сувни муҳофаза қилиш минтақасидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаларини қазиб олаётганлар ушланди.

Маълум бўлишича, Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаролар У.А. ва А.Н.лар Оқдарё тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Қорадарё" дарёсининг сувни муҳофаза қилиш минтақасидан И.С. ўзи бошқарувидаги экскаваторлар ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаларини қазиб олиб, автомашиналарига юклаётганликлари аниқланди.

Учала ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 6.690.000 сўм маъмурий жарима қўлланилди.