Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган шахс қарийб 10 млн. сўмга жаримага тортилди

Шу кунларда Каттақўрғон туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари туман ҳудудида кучайтирилган кузатув рейд тадбирларини ўтказмоқда.

Кеча, 21 ноябрь кунги рейд давомида туманнинг Жонкил маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Д ўз бошқарувида бўлган техника воситаси кўмагида ушбу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанидан қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи техника воситаларига юклаб бераётганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига биноан баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида жарима қўлланилди.

Шу каби ҳолат Паст Дарғом туманида ҳам кузатилди. Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг экологик назорат инспекцияси ходимлари ва прокуратура, ИИБ, ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилган кузатув рейд тадбирида Дарғом канали ўзанидан Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Д. ўз бошқарувидаги давлат рақами ўрнатилмаган юкловчи техникаси ёрдамида ноқонуний равишда қора қум аралашмасини қазиб олаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳуқуқбузарга нисбатан ҳам МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига мовофиқ баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилди.