Давлатлар ўртасидаги энг қисқа чегаралар
#Ўқинг_қизиқ!
Давлатлар ўртасидаги энг қисқа чегаралар

Чегаралар шунчаки харитадаги чизиқлар эмас, балки одамларни бир-бирига боғлайдиган ёки ажратиб турадиган давлат ҳудудини белгилайдиган сиртлардир. Чегараларнинг баъзилари шунчалик кисқаки, масофани худди яқин атрофга жойлашган дўконга чиққандек бир неча дақиқада пиёда кесиб ўтиш мумкин.
Ушбу мақолада дунёдаги энг қисқа чегара томон ҳаракат қилиб, бир-бирига боғланган давлат чегараларини кўриб чиқамиз.
Хорватия — Черногория, чегара узунлиги: 25 километр

Адриатик денгиз қирғоғи соҳилларидаги тор чизиқбўйлаб чўзилган Хорватия давлати Черногориядавлатининг қисқагина чегарага эга Дубровник шаҳри билан туташган. “Дебели Брижег” чегара пункти қуруқликдаги асосий ўтиш жойи бўлиб, гавжум сайёҳлар оқимига хизмат қилади. Ҳудудўзининг гўзал кўрфазлари ва Котор бўғозига стратегик яқинлиги билан машҳур.
Россия — Шимолий Корея, чегара узунлиги: 17,3 километр

Приморье ўлкасидаги Туманная дарёси бўйидажойлашган дўстлик кўприги Шимолий Корея ваРоссияни боғлайди. 1959 йилда очилган ягона транспорт риштаси темир йўл кўприги орқалиамалга оширилади. Қисқалигига қарамай, буучастка геосиёсий аҳамиятга эга: у фақат юкташишни амалга оширади, бу ерда пиёдалар ўтишжойи йўқ.
Озарбайжон – Туркия, чегара узунлиги: 17 километр

Бу чегара Озарбайжонга тегишли эксклав(мамлакат ҳудудида жойлашган, лекин бошқадавлатлар билан ўралган) Нахичевон Автоном Республикасида жойлашган. Этник ва тил ришталарига эга икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим элементи ҳисобланадиганСадарак ва Дилужу назорат чегара пунктиТуркияни Нахичевон билан боғлайди.
Испания – Марокаш, чегара узунлиги: 16километр

Ноқонуний миграциянинг олдини олиш мақсадидаИспаниянинг Сеута ва Мелилла эксклавларинингқуруқлик чегаралари камералар ва тиканли симларбилан жиҳозланган баланд панжаралар билан ҳимояланади. Бу анклавлар Европа ИттифоқинингАфрикадаги қуруқлик чегараларининг ягонадоимий участкаларидир.
Франция — Нидерландия, чегара узунлиги: 10километр

Дания — Канада, чегара узунлиги: 1,28километр

Чегара 2022 йилда Нерса бўғозидаги Ҳанс оролининг Гренландия ва Канада ўртасидаги дипломатик бўлинишидан кейин пайдо бўлди. Бунгача низолар рамзий “десантлар” ва байроқлар алмашинуви билан қарийб ярим аср давомидадавом этган эди. Оролнинг ўзи 1,3 квадрат километр майдонни эгаллаган одам яшамайдиган тошли тепалик бўлса-да, денгиз навигацияси учун муҳим жой ҳисобланади.
Буюк Британия — Испания, чегара узунлиги:1,2 километр

Бу чегара Британиянинг Гибралтар ороллариниИспания билан боғлайдиган бўйинни кесиб ўтади. Бу ерда аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги билан кесишган дунёдаги ягона чегара ўтиш жойижойлашган. 1713 йилдан бери давом этаётган Гибралтар суверенитет низоси ҳозиргача нозиксиёсий ҳудуд бўлиб қолмоқда.
Замбия — Ботсвана, чегара узунлиги 150 метр

Дунёдаги энг қисқа халқаро чегара Замбия, Ботсвана, Намибия ва Зимбабве учрашадиган Чобедарёси бўйлаб жойлашган. Дарё устида Жанубий ваМарказий Африка ўртасидаги юк ташишлар учунасосий транспорт коридори вазифасини бажарадиган Казунгула кўприги бор.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрл