Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Карьера куни” ташкил этилди

Йигирмадан зиёд давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтган “Карьера куни” тадбири аввалида институт ректори Шавкат Ҳасанов юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш устувор вазифа эканлигини таъкидлаб, битирувчи талабаларнинг келажакдаги касбий фаолиятига муваффақият тилади.

Тадбир давомида “Агромир” МЧЖ, “Агробанк” АТБ ҳамда турли илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ташкилотлар вакиллари ва бошқалар талабаларга бўш иш ўринлари, амалиёт имкониятлари ва келажакдаги ҳамкорликлар юзасидан маълумотлар тақдим этдилар. Масалан, “Карьера куни” тадбирида бўш иш ўринлари билан қатнашаётган “Ако Шамс” консалтинг хусусий корхонаси вакиллари 5 миллиондан 30 миллион сўмгача 5-6 нафар бухгалтерлик вазифасига ходим кераклигини билдиришди. Шунингдек, Самарқанд агрокимёвий таҳлил маркази вакиллари янги бўлим ва турли бўш иш ўринлари учун тупроқ таркибини таҳлил қиладиган олий маълумотли мутахассисларни ишга қабул қилишини билдирди.
Тадбир якунида 40 дан зиёд талаба ишга кириш бўйича ариза топшириб, келажакдаги фаолияти учун муҳим қадам ташлашди.