Қорадарёда юлғун ва жийдаларни экскаваторда қўпориб ташлаган шахс аниқланди
Иштихон туманида туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида назорат тадбирлари олиб борилди.
Тадбир жараёнида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсининг муҳофаза қилиш минтақасидан Тойлоқ тумани “Ғўлба” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Д.М. томонидан ўзбошимчалик билан ўзига тегишли бўлган экскаватор ёрдамида ёввойи ҳолда ўсувчи бута (юлғун, жийда)ларни томири билан қўпориб ташлаши оқибатида, ўсимлик дунёсига жиддий зиён етказаётганлиги аниқланган.
Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион 300 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган ва 495 минг сўм зарар ҳисобланган.