Расул Кушербаев депутатликдан кетмоқчими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг депутатликдан кетиши ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин муҳокамасига айланди.

Бу борада депутат телеграм-каналида пост қолдирди. "Маҳалладаги хотинларнинг айтишича, мен депутатликдан кетмоқчи эмишман. Бу ҳақиқатдан йироқ гап, мен ҳозирча кетмоқчи эмасман. Бироқ исталган вақтда буни қилиш ҳуқуқи бор. Иш бунгача бормайди, деб умид қиламан.

Расмдаги ёзувга келсак бу "Дарё" ижодкорлари билан суҳбатдаги саволга берилган жавобдан ишланган ижодий коллаж. Балки шу кўпчиликни чалғитаётгандир", дея ёзган Расул Кушербаев.